Навоийда сал аввал озодликка чиққан шахс ИИБ ходимининг автомашинасини олиб қочмоқчи бўлди

0

2020 йилнинг 16 январь куни чамаси соат 12:30лар атрофида 1981 йилда Навоий шаҳрида туғилган М.Таробий кўчасида яшовчи, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, 29.11.2020 йил ЖИЭКдан озодликка чиқарилган фуқаро У.К ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсад қилишган.

Улар 1986 йилда туғилган  Навбаҳор тумани Арабсарой МФЙда яшовчи, Навбаҳор тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи инспектори Ж.Мга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинасини олиб қочмоқчи бўлади.

Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида тўхтаб турган автомашинанинг эшигини калит танлаш йўли билан очаётган вақтида,  ушбу ҳолатни кўриб қолиб қаршилик қилган Ж.Мнинг юз қисмига бир неча маротаба уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетмоқчи бўлганида автомашина эгаси томонидан ушлаб қолинган.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан У.Кга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  169-моддаси  4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...