Россияда полиция қуролланган шахсни отиб ўлдиришди

0

Новосибирскда полиция ходимлари ҳибсга олишга қаршилик кўрсатган қуролланган 38 ёшли маҳаллий фуқарони отиб ташлашди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармаси хабар бермоқда.

Манбага кўра, 21 январь куни полицияга Aральск кўчасидаги уйда эркакнинг номувофиқ ҳаракатлари тўғрисида хабар келиб тушган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бешта ходими воқеа жойига етиб келишди. Уйнинг 65 ёшли эгаси ўғли ов милтиғи билан қуролланганлигини, ўлдириш билан қўрқитаётганини айтди.

Ходимлар зўравонга таслим бўлишни таклиф қилди, аммо у ўқ отишни бошлади. Ўқ Миллий гвардия ходимларидан бирининг бош кийимига зарар етказди, шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари хизмат қуролини ишлатишга қарор қилишди. Натижада қаршилик кўрсатган фуқаро ўқ еб, воқеа жойида вафот этди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш фактлари бўйича жиноий иш қўзғатилди. Текширув доирасида хавфсизлик кучлари ҳаракатларининг қонунийлигига ҳуқуқий баҳо берилади.

lenta.ru

 

loading...