Самарқандда АҚШнинг янги президенти шарафига янги МЧЖ очилди!

0

Самарқанд шаҳрида АҚШнинг янги президенти Жо Байден номи билан тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди.

Самарқанд шаҳрининг Туркистон кўчаси 62-уйда жойлашган Joe Biden номли МЧЖ 2021 йил 21 январь куни Самарқанд шаҳри Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганида ҳам Ўзбекистонда бир қатор фирмалар ушбу ном остида рўйхатдан ўтказилган эди. Хусусан, 2016 йилнинг 23 ноябрида Тошкентда иқтисодий фаолият тури «Ишлаб чиқариш мақсадларига мўлжалланган ёки мўлжалланмаган яшашга яроқсиз кўчмас мулкни бошқариш» бўлган Trump Impex МЧЖ рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, ўша йилнинг октябрида хорижий сармоя иштирокидаги Trump Cotton МЧЖ ҳам рўйхатга олинганди.

 

loading...