Твиттер уйғурлар туфайли Хитой элчихонасининг саҳифасини блоклади

0

Твиттер АҚШдаги Хитой элчихонасининг саҳифасини блоклаб қўйди, бунга эса элчихонанинг уйғур аёллари ҳақидаги твити сабаб бўлди.

Твитда Пекиннинг Шарқий Туркистонда экстремизмга қарши кураши натижасида уйғур аёлларининг дунёқараши ҳам ўзгаргани, гендер тенглиги ва репродуктив саломатлик тарғиб қилингани айтилган эди.

Ижтимоий тармоқ расмийлари эса ушбу твит компаниянинг инсонпарварлик тамойилига тўғри келмаслигини билдирган. Компания инсонларни миллати, ирқи ва динига қараб камситувчи, зўравонликларни тарғиб этувчи твитлар олиб ташланишини ёки аккаунт умуман блоклаб қўйилишини эслатган.

Элчихона яқинда “Уйғур аёллари бола ишлаб чиқарувчи машина эмас” деб ёзиб қолдирган эди. Твиттер буни ўчириб ташланган.

loading...