Яна бир қоракўзан фермасида коронавирус аниқланди

0

Испаниянинг Ла-Корунья провинциясидаги қоракўзанлар фермасида коронавирус аниқланди.

“Europa Press” агентлиги бу ҳақда маҳаллий ҳокимият баёнотига асосланиб хабар берди.

Таъкидланишича, тегишли маълумотлар маҳаллий ҳукумат томонидан Испания Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва озиқ-овқат вазирлигига етказилган.

Агентлигнинг ёзишича, Испания қонун ҳужжатларига мувофиқ яқин келажакда фермада яшовчи 3,1 минг қоракўзан йўқ қилинади.

Бу CОVID-19нинг Испаниядаги қоракўзанларда аниқланган иккинчи ҳолатидир.