Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашиши оқибатида 5 киши жабрланди(видео)

0

Тошкентда Matiz, Spark, Toyota ҳамда Nexia тўқнашуви оқибатида 5 киши жабрланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 21 январь куни соат тахминан 15:40 ларда Кичик ҳалқа автомобиль йўлида, Ашхобод парки яқинида содир бўлган.

Аниқланишича, ЙТҲ оқибатида Matiz’нинг 35 ёшли ҳайдовчиси Диёр Т. ва 44 ёшли йўловчиси Баҳодир М., Toyota’нинг 42 ёшли ҳайдовчиси Дилдора И., ҳамда Nexia йўловчилари  — 36 ёшли Алфия С. ва 7 ёшли Р.С. бадан шикастлари билан шифохонага ётқизилган.

Тергов олди текшируви олиб борилиб, ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, Matiz автомобили йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиққан.

loading...