Хитой Покистонга ярим миллион доза вакцинани текинга беради

0

Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурейшининг пайшанба куни берган маълумотларига кўра, Хитой Sinopharm компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцинадан 500 минг дозасини Покистонга текинга ҳадя қилади. Покистонга ушбу вакцина 31 январгача етказиб берилади.

“Хитойликлар бизга зудлик билан самолётимизни юборишимиз ва вакцинани олиб кетишимизни айтишди. Бу биз учун қувончли янгилик ва умид қиламизки,  ушбу вакцинадан фойдаланган ҳолда ўзимизни коронавирусдан ҳимоя қилишда муваффақият қозонамиз” дейди Қурейши Исломободда ўтказилган матбуот анжуманида.

Покистонда 16 январь куни AstraZeneca компаниясининг вакцинаси, 18 январда эса SinoPharm компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатда ўтказганди.

«Мен уларга миннатдорчилик билдирдим. Шунингдек, бизга янада кўпроқ, жумладан, 1.1 миллион дозада вакцина кераклигини айтдим. Улар бу миқдордаги вакцинани февраль ойининг охиригача етказиб беришларини айтишди” дея қўшимча қилди Қурейши.

Шунингдек, Покистон Хитой вакцинасини ўз ҳудудида ишлаб чиқаришни ҳам кўриб чиқмоқда. Бугунги кунда Покистонда Хитойнинг яна бир компанияси Cansino томонидан ишлаб чиқарилган вакцинанинг учинчи босқич синовлари якунига етмоқда.

Ҳозиргача 17 500 дан зиёд покистонликлар  ушбу вакцина билан эмланган. Мазкур синов натижалари февраль ойининг бошида маълум бўлади. Покистон Соғлиқни сақлаш вазири Файсал Султоннинг айтишича, агар Cansinoнинг вакцинаси яхши натижа берса, Покистонда ушбу вакцинадан 20 миллион дозада ишлаб чиқарилади.

news-asia.ru

loading...