Исроилда коронавируснинг янги хавфли штамми аниқлангани маълум қилинди

0

Исроилда коронавируснинг янги штамми аниқланди. Yediot Ahronot нашрининг Исроил ҳарбий разведкаси бошқармаси (AMAN) ҳисоботига таяниб хабар беришича, янги штамм жадалроқ тарқалиш хусусиятига эга.

Разведка бошқармасида таъкидланишича, шу сабабли Исроилга хориждан келувчилар карантинга олиниши лозим.

Шунингдек, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху тез кунлар ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳукумат ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши билан Тел-Авивдаги Бен-Гурион аэропортининг 2 ҳафтага ёпилиши масаласини муҳокама қилади.

loading...