Тошкентда педагогика университети талабасида коронавирус аниқланди

0

22 январь куни Тошкент давлат педагогика университети Рус тили ва адабиёти факултети талабасида CОVID-19 инфекцияси аниқланди.

Бу ҳақда университет Матбуот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг ушбу талаба билан алоқа қилганлар ва факультет ҳудудидаги бошқа барча талабаларга 14 кун давомида ўз-ўзини изоляция қилиш режимини ўтказиш тавсияси берилган.

Ўқув биносининг 4-қаватидан фойдаланаётган Рус тили ва адабиёти факультети ҳамда Хорижий тиллар факультетида ҳам ушбу назорат чоралари жорий қилинган. Бунда оффлайн тартибда таълимга қайтган Рус тили ва адабиёти, Хорижий тиллар факультетларининг барча 1-курс талабалари эндиликда 14 кун давомида таълимни масофавий тартибда олишлари белгиланган.

loading...