АҚШда отишма: 5 киши ўлдирилди, ҳомиладор аёл ҳам

0

АҚШнинг Индиана штатида содир бўлган отишмада 5 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Телеканалнинг хабар беришича, полиция ўқнинг биринчи қурбонини маҳаллий вақт билан соат 4.00 да (Тошкент вақти билан соат 14.00) шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмида топди. Полиция маълумотларига кўра, кейинчалик биринчи жиноят содир бўлган жой яқинида жойлашган уйда бошқа қурбонларнинг жасадлари топилган. Улар орасида ҳомиладор аёл ҳам бор эди. У касалхонага етказилган, аммо шифокорлар уни ҳам, болани ҳам сақлаб қола олишмади.

Шаҳар мери Жо Хогсеттнинг айтишича, жиноят оммавий қотиллик хусусиятига эга. Унга кўра, отишма шаҳарга «даҳшат» олиб келди.

Ўз навбатида, полиция бошлиғи Рандал Тейлор қурбонлар ўртасида боғлиқлик борлигини таъкидлади. Унинг айтишича, воқеа тасодиф эмас. Ҳужум қурбонларининг исм-шарифлари ошкор қилинмади, сабаб ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.

Полиция айбдорнинг шахсини аниқлай олмади.

loading...