АҚШга кирувчиларга тақиқ қўйилади

0

АҚШ президенти Жо Байден  Жанубий Африкада бўлиб қайтган Америка фуқаролари бўлмаганларга шанба кунидан мамлакатга киришни тақиқлаши мумкин. Бу тақиқ  COVID-19 янги турининг мамлакатда тарқамаслигини олиш учун қаратилган.

Бугундан бошлаб шунингдек, Бразилия, Буюк Британия, Ирландия ва Европанинг 26 мамлакати сайёҳларига АҚШга кириш тақиқланади.

«Биз чекланган тақиқ рўйхатига Жанубий Африкани киритишимиз сабаби касаллик Жанубий Африкадан ташқарига ҳам  тарқалиб кетди»- дейди  CDC директори ўринбосари Энн Шухат.

Шунингдек, у  кўрилаётган чоралар америкаликларни хатардан ҳимоялаш,  коронавируснинг янги тури тарқалишининг олдини олишга қаратилганини айтди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги баъзи расмийлар ҳозирда қўлланилаётган вакциналар Жанубий Африка турида самарасиз бўлиши мумкинлиги ва қайта касалланиш эҳтимоли юқори эканидан хавотирда.

Коронавируснинг Жанубий Африка тури юқиш хавфи юқори ва 20дан ортиқ мамлакатда аниқланган.  CDC  вакиллари зарурат туғилганда рўйхатга бошқа давлатларни ҳам киритишга тайёр эканликларини айтишди.

loading...