«Coca-Cola» заводини кимга сотишмоқчи?

0

Ўзбекистондаги «Coca-Cola» заводининг қарийб 58 фоизлик давлат улуши сотилиши бўйича аукцион очиқчасига ғирромлик деб баҳоланмоқда. Чунки юртимиздаги йирик корхоналар ушбу савдода қатнашa олмайди…

«… Эълон чиққандан кейин онлайн савдода иштирок этмоқчи бўлдик, — дейилади «Hydrolife Bottlers» МЧЖ мурожаатида. — Бироқ шартлар билан танишсангиз, талабга жавоб берадиган тадбиркор ёки ташкилот Ўзбекистонда йўқлигига амин бўласиз».

Шунингдек, Ўзбекистоннинг яна бир корхонаси — «PERFECT SHINE ENERGETIC» МЧЖ ҳам заводнинг давлат улушини сотиб олишни истайди. Аммо бунга аукцион учун ўйлаб топилган «махсус» талаблар тўсиқ бўлаётир.

Ваҳоланки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ҳолат юзасидан мурожаат йўлланган. Аммо улар ҳамон жим…

Англашиладики, Ўзбекистонда «Coca-Cola» заводига талабгорлар кўп. Бироқ улар аукционда қатнашиш имкониятидан маҳрум. Асл сабаб эса сирлигича қолмоқда.

@platformauzb

loading...