Дунёдаги энг катта жиноий гуруҳ раҳбари ушланди

0
Handcuffed Man

Нидерландия политсияси куни кеча дунёнинг ўнлаб давлатларида қидирувда бўлган жиноий гуруҳнинг раҳбарини қўлга олди. Ушбу жиноятчи катта миқдорларда гиёхванд моддаларнинг савдоси билан шуғулланган, ҳамда жиноятчилар орасида “учинчи рақамли оға” деган лақаб билан танилган.

Келиб чиқиши Хитойлик бўлган Канада фуқароси Се Чи Лоп, жума куни Амстердам аеропортида, Австралия ҳукумати илтимосига биноан, махсус рейд давомида қўлга олинди.

Сўнгги йилларда Гонгконг, Макао ва Тайвандда яшаган Се Чи Лопни яқинда суд Австралияга экстрадитсия қилиш масаласини кўриб чиқади.

Австралия политсияси маълумотларига кўра, Осиё минтақасидаги энг йирик контрабанда билан шуғулланувчи бу шахс, йилига $70 миллиард долларга яқин гиёхванд моддалар айланмаси билан фаолият юритган.

uzreport.news

loading...