Фарғонада “Марихуана” сотаётган фуқаро қўлга олинди

0

2021 йилнинг 23 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.М. Гулзор кўчасида 1.000.000 сўм эвазига ўн дона гугурт қутиларига жойлаштирилган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида, далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

«Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг”–дейилади туман ИИБ ЖҚБ ахборотида.

loading...