Ҳароратни қисқа муддатга пасайишидан сўнг Ўзбекистонга яна илиқ ҳаво қайтади

0

Олдинги ҳафта охирида, совуқ об-ҳавони вужудга келтирган антициклоннинг совуқ переферияси таъсири пасая бошлади.

Бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари қуёш ҳаво ҳароратини 3-8 даража илиқгача кўтаради, кечалари эса 3-6 даража совуқ атрофида, баъзи жойларда 8 даражагача совуқ бўлиши сақланиб туради.

Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади, бу иқлим меъёрларидан 4-6 даражага юқоридир.

25-27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

loading...