Қувадаги сайёр судда 5 нафар ҳуқуқбузар қамоққа олинди, 5 нафар оила эса яраштирилди

0

Қувада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилги “Суд ҳужжатларини ижро этилишини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ҳамда юртбошимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси талабларидан келиб чиқиб, Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими ташаббуси билан алиментдан қарзи мавжуд бўлган 13 нафар қарздорларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан тантаналар саройида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Хусусан, жорий йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида вояга етмаган фарзандлари учун алимент пулини тўлашдан бош тортиб келаётган 5 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Шунингдек, 3 нафар қарздор оталар суд мажлисига жами 19 млн сўм алимент пули билан ташриф буюришган ҳолда маъмурий жавобгарликдан озод этилган бўлса, 5 нафар собиқ эр-хотинлар суд мажлиси жараёнида ўзаро ярашиб олдилар ва улар бўйича юритилган ижро ҳужжатлари бўйича иш юритуви тамомланган.
Жумладан, ундирувчи Р.Сулаймонова 7 ойдан буён 3.9 млн. сўм алимент пулини тўлашдан бош тортиб келаётган турмуш ўртоғи Н.Сулаймоновни кечирди ва ижро ҳужжатини ўзига қайтариш ҳақида ариза тақдим этган, уларнинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари эса келгусида ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.
Асосийси, суд мажлисига профилактика учун 32 нафар бошқа алимент тўловчи оталар ҳам таклиф этилган.

Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси

loading...