Самолётда нега газланган ичимлик ичиш мумкин эмас?

0

Самолёт салонида атмосфера босими ердагига қараганда анча паст бўлади. Шу сабабга кўра учиш пайтида газ тўпланиши мумкин бўлган аъзолардаги (масалан, ичакда) газ ҳажми ортиши ва ичаклар чўзилиши мумкин.

Агар саёҳатчи газ ҳосил бўлишини кучайтирадиган маҳсулот ва ичимликларни ичса, ичакдаги ноқулайлик кучаяди. Шундай экан, самолётда лимонад ва бошқа газланган ичимликларни ичишга берилмаслик керак.

loading...