Соғлиғи ёмонлашгани туфайли «Элчининг қизи» сериалини тарк этган Неслиҳан Атагул ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берди

0

Саломатлигида муаммо сабаб «Элчининг қизи» сериалини тарк этган Неслиҳан Атагул, Instagram саҳифасидаги жонли эфир орқали аҳволи ҳақида мухлисларини хабардор қилди.

Актриса ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида айтиб, қўллаб-қувватлагани учун барчага миннатдорчилик билдирган. «Ҳаммага салом! Биринчи навбатда ёқимли хабарларингиз, дуоларингиз ва илиқ тилакларингиз, шунингдек совғалар учун чин қалбдан миннатдорчилик билдираман. Мени ёлғиз қолдирмаганингиз учун раҳмат» – деган Неслиҳан.

Шунингдек, ўзини ёмон ҳис қилмаётгани, ҳаммаси жойида экани ва яхши бўлишга уринаётганини таъкидлаб, бироз дам олишга эҳтиёжи бўлгани сабаб ҳам айни вақтда дам олаётганини маълум қилган.

«Даволаш ишлари давом этмоқда, қанча кўп дам олсам, шунча ўзимни яхши ҳис қиляпман»,– деб қўшимча қилган Атагул.

Аввалроқ, Неслиҳан Атагулнинг лойиҳани тарк этганидан кейин Наре ролини ижро қилиш учун «Пул ва гул ишқи» ҳамда «Жасур ва гўзал» сериалларидаги роли билан яхши таниш бўлган Туба Буюкустун таклиф қилингани, шунингдек Гедиз ролини ижро қилган актёр Ураз Кайгилароғлунинг суратга олиш жараёнларида бошқа иштирок этмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Daryo.uz

loading...