«Спутник V» вакцинаси қўлланмасига янги огоҳлантириш қўшилди

0

Хабарингиз бор, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил август ойида «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида Россияга 1 миллион доза «Спутник V» вакцинасига буюртма берди.

Препарат Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология соҳасидаги илмий муассаса (НИЦЭМ) томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу вакцина COVID-19 профилактикаси бўйича дунёда биринчилардан бўлди.

“Спутник V” инсон аденовирус векторларининг ўрганилган ва тасдиқланган платформасида яратилган. Препаратнинг муҳим афзалликлари – бу хавфсизлик ва узоқ муддатли салбий оқибатларнинг йўқлиги. “Спутник V” самарадорлиги 90 фоиздан ошади ва эмлаш коронавирус инфекциясининг оғир ҳолатларидан тўлиқ ҳимоя қилади.

Яқинда ушбу вакцинадан фойдаланиш бўйича қўлланма яратилди. Унда хавфли ўсмалари бор кишилар «Спутник V» вакцинасидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиши лозим, дейилади. Огоҳлантириш препаратнинг саратон касаллигига таъсири ҳақида маълумот етишмаслиги билан изоҳланади.

«Ахборот етишмаслиги туфайли эмлаш қуйидаги беморлар гуруҳи учун хавф туғдириши мумкин: аутоиммун касалликлар билан (иммунитет тизимини қўзғатиш касалликнинг кучайишига олиб келиши мумкин, айниқса, оғир ва ҳаёт учун хавфли ривожланишга мойил бўлган аутоиммун патологияси бўлган беморлар эҳтиёткорликни ошириши керак); хавфли янги ўсмалар билан», – дейилади йўриқномада.

loading...