1 февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотуви тўхтатилади

0

2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат хабар бермоқда.

Шунингдек, 1 февралдан имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади.

Электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.

Сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.

loading...