АҚШда биринчи марта аёл киши молия вазири этиб тайинланди

0

АҚШ Сенати Жанет Йелленнинг мамлакат молия вазири лавозимига номзодини маъқуллади.

Бу ҳақда “Reuters” овоз бериш натижаларига асосланиб хабар бермоқда.

Унинг номзодини кўпчилик сенаторлар қўллаб-қувватлашган.

Таъкидланишича, Йеллен АҚШ молия вазирлигига раҳбар этиб тайинланган биринчи аёлга айланган. 2014 йилда эса АҚШ Федерал резерв тизимининг (ФРС) раиси этиб тайинланган биринчи аёл бўлган эди.

loading...