Корея фуқароси ўзбекистонлик талабани ўлдирмоқчи бўлди

0

Шу йилнинг 19 январь куни Жанубий Кореяда таълим олувчи ўзбекистонлик талабани кореялик фуқаролардан бири ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақидаги видео маълумот инстаграм тармоғида тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, фуқаро телефон орқали талабани алдаб, иш бериш ниятини айтиб чақиради ва ўз уйига олиб келади. Қандайдир ичимлик ичишини таклиф қилиб мажбуран ичиради ва талабанинг уйқудалигидан фойдаланиб жонига қасд қилмоқчи бўлади. Талаба кўзини очганда бир қўли кишанда, бош ва қўл қисми еесилган, қон оқаётганини сезади. Ўзбекистонлик талаба иложини қилиб уйдан қочиб чиқади ва полицияга хабар қилади. Aйни вақтда ушбу жиноий иш ўрганилмоқда. Шунингдек, Кореядаги Ўзбек диаспораси вакиллари ва Yonhap News агентлиги ҳам воқеани ўрганмоқда.

Нормуҳаммад Aли

(Human.uz)

loading...