Макгрегор олти ойга жанглардан четлатилди

0

Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор олти ойга жанглардан четлатилди, дея хабар берди “MMAJunkie”.

Манба хабарига кўра, ирландиялик жангчи тиббий сабабларга кўра четлатилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Макгрегор Абу Дабида бўлиб ўтган “UFC 257” мусобақасининг асосий баҳсида америкалик жангчи Дастин Порьега енгилди.

Конор Макгрегор 27 жангда 22 ғалабага эришган.

loading...