Сирдарёда пенсионерларга мажбурий тарзда лотерея чипталарини сотган банк ходими жаримага тортилди

0

Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ташкилотнинг Сирдарё вилоятидаги тузилмасига истеъмолчи Э.Н.нинг қилган мурожаати келиб тушган. Мурожаатда истеъмолчи банки ходимлари томонидан ижтимоий нафақа пулларига мажбурий тарзда лотерея сотишаётганидан норози бўлиб маҳалла номидан чиқаётганлигини билдирган.

Аслида банк хизматларини кўрсатиш жараёнида, пенсия ва нафақаларга мажбурий равишда лотерея чипталарини сотиш қонун билан қатъиян тақиқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий тузилма томонидан сўров хати юборилди.

Банк томонидан тақдим этилган жавоб хатида ижтимоий нафақа пулларини тарқатиш вақтида фуқароларга лотерея олиш таклиф қилингани тасдиқланган.  Хизмат кўрсатувчи ходим огоҳлантирилиб,  унинг ойлик иш ҳаққидан 5 фоиз жаримага тортилди.

loading...