WhatsApp миллионлаб фойдаланувчиларидан айрилди

0

Яқинда WhatsApp мессенжеридаги шартларни янгилаш миллионлаб фойдаланувчиларни бошқа хизматларга ўтишга мажбур қилди, деб ёзади The Guardian.

Британия парламентининг Ички ишлар қўмитаси маълумотларига кўра, январь ойининг дастлабки уч ҳафтасида бутун дунё бўйлаб Signal ижтимоий тармоғига 7,5 миллион, Telegramга 25 миллион фойдаланувчи қўшилди. Иккала ҳолатда ҳам WhatsApp фойдаланувчиларидан айрилди.

WhatsApp хизматидаги янгиланишлар тизимга фойдаланувчи хабарларини ўқиш ва мессенжерни ўз ичига олган Facebookка маълумот узатиш ҳуқуқини беради. Бу ерда гап геолокация, Facebookга тегишли дастурларни ўрнатиш ва олиб ташлаш ҳақида кетмоқда. Aммо WhatsApp 8 февралга режалаштирилган янги шартларни жорий этишни кечиктиришга мажбур бўлди.

«Биз шуни аниқ айтмоқчимизки, функцияни янгилаш сизнинг маълумотларингиз махфийлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», дейилади компания баёнотида.

loading...