Андижонда буғдойнинг янги навлари яратилди

0

Андижонда олимлар томонидан буғдойнинг бир қанча янги навлари яратилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Қурғоқчиликнинг тез-тез такрорланиши, турли хил ташқи муҳит омилларининг кескин таъсири натижасида кузги буғдой навлари белги ва хусусиятларини йўқотиб бормоқда.

Шу каби муаммоларнинг ечимини топиш учун экологик ўзгаришларга чидамли буғдой навларини яратиш талаб этилади. Янги навни яратиш ва уни ишлаб чиқаришга жорий этиш машаққатли меҳнат ҳисобланади.

Машаққатли меҳнатларнинг самараси ўлароқ, 2021 йилнинг бошланишида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан институтнинг селекционер олимлари томонидан яратилган истиқболли ҳисобланган кузги буғдойнинг янги «Давр», «Ёғду», «Қадр», «Навбаҳор», «Нодир», «Ўзбекистон-25», «Азиз» навларига патентлар олинди.

Бу эса мамлакатимиз аҳолисини сифатли ун ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

loading...