Байден даврида Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари қандай бўлиши кутилаётгани айтилди

0

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида «Жо Байден президентилигида Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари қандай ривожланади?» мазмунидаги саволга Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев қуйидагича жавоб берди:

—  АҚШ билан бизнинг бугунги муносабатларимиз мўътадил ривожланиб бормоқда. Охирги тўрт йил мобайнида ҳамкорлигимиз ҳамма йўналишларда стратегик шерикчилик даражасига кўтарилди.

Биз ўйлаймизки, давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар иккала халқнинг миллий манфаатларидан келиб чиқади. шунинг учун АҚШга келган янги маъмурият (Жо Байден) белгиланган тенденцияни кенгайишини қўллаб-қувватлайди. Бу бизнинг башоратимиз эмас, балки бу АҚШ вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотлардан келиб чиқиб айтилса, икки томонлама муносабаталар янада ривожланади.

Аввалги маъмурият билан Ўзбекистон ва Американинг «DFC» корпорацияси Ўзбекистон билан қўшма инвестициявий фонд яратиш лойиҳаси кўзда тутилган эди. Биз мамнуният билан шуни айтишимиз керакки, янги маъмурият ҳам буни давом эттиради.

АҚШда Марказий Осиёни ва Марказий Осиёда Ўзбекистон аҳамиятини яхши тушунади. Янги маъмурият ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиради.

Human.uz

loading...