Фарғонада “Спарк” салонидан “марихуана” топилди

0

22 январь куни Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 2-батальони ходимлари томонидан Мунаввар кўчасида хизмат олиб бориш давомида шу кўчада жойлашган эшик-ром ишлаб чиқариш цехи яқинида бўлган шубҳали кўринган фуқаро Ю.С.га тегишли “Spаrк” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина олд ўриндиғи остида «марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

loading...