Ҳордиқ чодирларининг янги авлоди(фото)

0

Tesla ва SpaceX’нинг собиқ ходимлари асос солган компания шаҳар ташқарисида ҳордиқ чиқариш учун замонавий йиғма чодирларни тақдим этди.

Шаҳарлардаги доимий шовқиндан чарчаб, табиат қўйнида дам олишни истовчилар учун ғаройиб Jupe чодирлари тақдим этилди.

Бу чодирнинг ўзига хос нимаси бор? Tesla ва SpaceX’нинг собиқ ходимлари ишлаб чиққанидан ташқари, нархи анча мўътадил – 99 АҚШ доллари.

«Jupe – юлдузлардан илҳом олиб, шаҳар ташқарисида ўзгача ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган маскан. Бу ташқи оламга дарчадир», дея тавсифлайди муаллифлар ўз фавқулодда ихтироларини.

Товар қулай ва ясси қадоқда етказиб берилади, уни жонли табиатнинг исталган нуқтасига автомобилда олиб юриш мумкин. Бошпананинг баландлиги 3,35 метр, умумий майдони 10,3 квадрат метр.

Ихтиро қилинган маҳсулотга қараб туриб, Tesla ва SpaceX ходимлари офисдаги ишлардан қанчалар чарчаганини кўриш мумкин. Муаллифлар презентацияларда Jupe шаҳардан нарида дам олиш учун улар яратган чодир қанчалар қўл келишини таъкидлашдан чарчашмайди.

Jupe’га қараб, уларнинг фикрига қарши чиқиш душвор. Қизиқарли матоҳни олиб, қисқа муддатли дам олишга чиққан одам об-ҳаво инжиқлигини ўйламаса ҳам бўлаверади.

 

loading...