«Коронавирусдан ҳоли ҳудуд» бўлган Туркманистон хориждан келган спортчиларни эмламоқчи

0

Туркманистон ўз ҳудудига келадиган хорижлик спортчиларни эмлашни режалаштирмоқда. Ҳозирда Туркманистон коронавирус расман аниқланмаган дунёдаги жуда оз сонли мамлакатлардан бири бўлиб турибди.

Туркманистон теннис бўйича Девис Кубоги учун саралаш мусобақаларини ўтказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, бу мамлакат шу йилнинг октябрь ойида велотрек бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, чет эллик спортчилар ўзлари хоҳлаган компаниянинг вакцинасини қабул қилиш имкониятига эга бўлишлари керак.

«Ва биз коронавирусга қарши эмлашни бепул қилишимиз керак», дейди Бердмимуҳаммедов.

Ўтган ҳафтада Туркманистон Россиянинг Sputnik V вакцинасидан фойдаланишга рухсат берганди. Бу билан Туркманистон Ўрта Осиё мамлакатлари ичида рус вакцинасини маъқуллаган илк мамлакатга айланди.

loading...