Орқадан урилган пичоқ: ўз яқинларидан панд еган машҳурлар (+фото)

0

Баъзан бизни ноқулай вазиятга солиб қўядиганлар биз ҳеч қачон орқадан пичоқ уришини кутмаган одамлар бўлиб чиқади. Бугун ҳар қандай кинодрамага сценарий бўла оладиган юлдузларнинг реал ҳаётида бўлиб ўтган ҳикояларни тақдим этамиз.

Рианна

Барбадоснинг машҳур қўшиқчиси Рианна ҳеч қачон пул учун оилавий жанжал содир бўлади, деб хаёлига келтирмаган эди. Афсуски бу содир бўлди.

«Бошқаларнинг ортидан қандайдир ёмон ишлар қилиб юрган одамлар ҳақида тез-тез эшитамиз, лекин бундай ҳоллар ўзимизнинг оиламиз билан ҳеч қачон содир бўлмайди деб ўйлаймиз», — дейди қўшиқчи журналистга берган интервьюсида.

Рианнанинг отаси қизининг номини пуллашга қарор қилган ва унинг болалигидаги суратларини матбуотга сотиб юборган эди.

Леона Луиз

Ушбу инглиз қўшиқчиси узоқ вақт мобайнида унинг ҳозирги ва кейинги ҳаётидаги лавҳалар қандай қилиб матбуотда пайдо бўлиб қолаётганини тушунолмади, чунки буларни фақат унинг яқинларигина биларди. Леона шахсий ҳаётидаги маълумотларини дўстлари томонидан сотиб юборилишини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

«Биз улар билан бир оила эдик, аммо улар мен ҳақимдаги маълумотларни сотди ва менга хиёнат қилди. Бу жуда ачинарли ҳолат», — дейди Леона Луиз интервьюда.

Меган Маркл

Шаҳзода Гаррининг аёли қариндошларининг олдида бир неча марта уялиб қолди. Бунга бир нечта сабаблар бор эди. Шундай қилиб, унинг ёлғиз синглиси Саманта Грант тўйдан олдин турли ток-шоуларда бўлажак эр-хотиннинг келажаги ҳақида гапириб чиқди. Собиқ актрисанинг отаси бу борада яна ҳам кўпроқ уялтирди: қизининг тўйидан олдин у бир неча марта жанжалли интервьюлар берди. Бу эса унинг тўйга келишига тўсиқ қўйди. Қирол оиласи Меганнинг у билан гаплашиб туришини ҳам тақиқлади.

Шубҳасиз, Меган Марклнинг обрўсига путур етганидан сўнг, у ўз оиласи билан алоқаларини узди.

Райан Рейнольдс

Бир интервьюда Райан Рейнольдс қизининг туғилиши ва бу унинг ҳаётидаги энг бахтли кун бўлгани ҳақида айтиб ўтди. Актёр бу хабарни энг яқин дўстлари билан ўртоқлашади, аммо кутилмаганда дўстлари чақалоқнинг фотосуратини матбуотга сотишга ҳаракат қилганидан ранжийди.

«Мен унинг бутун ҳаётини билардим, у менинг энг яхши дўстим эди. Лекин ўша пайтда у фарзандимнинг расмини сотишга қарор қилгани менинг ҳаётимдаги энг оғир нуқта бўлди», — дейди Рейнольдс.

Линдси Лоҳан

Кўплаб можаролар ичида юрадиган ушбу машҳур актриса тез-тез шов-шувли воқеалар ичида юрса ҳам, доим бунга ўзи айбдор эмас. Бир куни матбуотда Линдсининг ўз қўли билан ёзилган севган инсонлари рўйхати пайдо бўлди. Бунда Жастин Тимберлейк ва Жеймс Франколарнинг қўли бор эди. Линдси буни шунчаки психологнинг вазифаси бўлгани учунгина ёзиб чиққан эди, икки дўсти эса уни матбуотга пуллади. «Содир бўлган воқеа хўрлашдан ҳам ёмонроқ эди», — дейди Линдси интервьюсида.

Daryo.uz

loading...