Қирғизистон собиқ бош вазири ҳибсга олинди

0

Қирғизистон собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев қўлга олинди.

Абилгазиев Қирғизистон ҳукуматини 2018 йилдан 2020 йил июнь ойига қадар бошқарган. Ўтган йили 15 июнда радиочастоталар билан боғлиқ жанжалдан кейин истеъфо берган эди.

26 январь куни у сўроққа чақирилган ва шу куннинг ўзида ҳибсга олинган.

Собиқ амалдор ноқонуний йўллар билан бойлик орттирганликда гумон қилинмоқда. Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Абилгазиев давлат хизматида бўлган вақтида ноқонуний равишда ўз активларини кўпайтирган. Улар унинг расмий даромадларидан бир неча бараварга зиёд.

Таъкидланишича, ўз активларини қонунийлаштириш учун собиқ бош вазир Бишкекда, Чуй ва Иссиқ-Кўл вилоятларида қиммат кўчмас мулкларини харид қилган. Бундан ташқари, кўп қаватли элита уйлар қурилишига сармоя киритган. Жиноий жавобгарликдан бўйин товлаш учун бу активлар сохта кишилар номига расмийлаштирилган.

Sputniknews-uz.com

loading...