Самарқандда «Нексия» уриб юборган «Спарк»нинг остида пиёда қолиб кетди (видео)

0

 

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, автоҳалокат 2021 йилнинг 21 январь куни соат 11:30 лар атрофида Пахтачи тумани Зиёвиддин шаҳарчаси, Амир Темур кўчасида содир бўлган. Ҳаракатланиб келаётган, Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Ф. ўзининг “Spark” русумли автомашинасини йўлнинг ўнг томон қисмига олиб, орқа томондан ҳаракатланиб келаётган Пахтачи тумани Тошкўпир МФЙда яшовчи, 1994 йилда туғилган Х.О. бошқарувидаги “Nexia-3” русусмли автомашинани ўтказиб юбормасдан чап томонга кескин бурилиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида йўл четида турган пиёда тан жароҳати олиб, Пахтачи тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Хабарга кўра, ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши.

Айни вақтда ҳолат бўйича тўпланган  жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судига юборилган.

loading...