Тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси Туркия ва Сурия чегарасида «ИШИД» жангарилари сифатида қўлга олинди

0

Туркия ва Сурия чегарасида «ИШИД» жангарилари деб тахмин қилинган 12 киши, шу жумладан тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳибсга олинганларнинг яна беш нафари Россия, уч нафари Қирғизистон фуқароси.

Қўлга олинганлардан бири Интерпол томонидан қидирилмоқда, дея қўшимча қилди вазирлик. Қидирувдаги шахс қайси мамлакат фуқароси эканлиги маълум қилинмаган.

Маълум қилинишича, жангариликда гумон қилинаётганлар Суриядан Туркияга киришга уринган. Улар 2020 йил 31 декабрда ҳибсга олинган, аммо бу ҳақда илгари хабар берилмаган.

darakchi.uz

loading...