Канн кинофестивали май ойидан июлга кўчирилди

0

2021 йил 11 майдан 22 майгача ўтиши керак бўлган 74-Канн кинофестивали июль ойига кўчирилди. Бу ҳақда кинофестивалнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди, деб ёзмоқда Кун.уз

Кинофестивални 6-17 июль кунлари ўтказиш белгиланди.

Аввалги 73-Канн фестивали пандемия сабабли дастлаб кейинроққа кўчирилганди. Сўнгра у 27 октябрда 3 кунлик қисқартирилган дастур бўйича ўтказилган. Унинг дастурига киритилган фильмлар 2020 йил кузида ўтган Торонто, Довилл, Ангулем, Сан-Себастьян, Нью-Йорк, Пусан ва Лиондаги кинофестивалларда намойиш қилинган.

Фестивал директори Тьерри Фремонинг маълум қилишича, жорий йилдаги фестивал онлайн-форматда ўтказилмайди.

Кинофестивал одатга кўра ҳар йил май охирида Канндаги Фестиваллар ва конгресслар саройида бўлиб ўтади. Фестивал илк бор 1946 йилда ўтказилган.

loading...