UFC собиқ чемпиони Би Жей Пенн яна ҳибсга олинди.

0

UFC афсонаси Хонокаада (Гавайи ороллари) маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун 23 январь куни ҳибсга олинган. Бундан ташқари, яккакурашчи автомобиль бошқарувига ўтиришдан аввал маҳаллий кафелардан бирида ўзини маданиятсиз тутгани ва муассаса ходимини баланд овозда ҳақорат қилгани маълум бўлди. Буни исботловчи видеоёзувлар полицияга тақдим этилган. Унга жаҳлни бошқаришга ёрдам берувчи курсларга қатнашиш мажбурияти қўйилади.

Полиция ҳодиса тафсилотлари маълум бўлгунга қадар Пенни гаров эвазига озод қилган.

Эслатиб ўтамиз, MMA’даги бутун фаолиятини UFC’да ўтказган Пенн сўнгги жангини 2019 йилнинг май ойида ўтказган ва унда Клей Гвидага ютқазганди. Ўшанда UFC’даги кетма-кет еттинчи мағлубиятини қайд этган спортчи промоушендан четлатилганди.

loading...