Хитойликлар Янги йил байрамида уйда ўтирса, пул билан мукофотланади

0

Хитойнинг айрим шаҳарларида аҳолининг Янги йил байрамини уйда ўтказиши учун пул тўлаш бошланди.

Янги йил — Хитойдаги энг катта кўламли ва энг муҳим байрам. Бу йил байрам 12 февралдан 27 февралгача давом этади. Расмий равишда хитойликлар етти кун — 12–18 февраль кунлари дам олади.

«Бу коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун, айниқса, мамлакат шимоли-шарқида янги вирус ўчоқлари пайдо бўлаётган бир пайтда жуда зарур», — дея изоҳлайди шаҳар ҳокимияти уларнинг қарорини.

Баъзи шаҳарларда «байрамни уйда ўтказиш учун» минг Хитой юани(155 доллар) таклиф қилинди. Баъзиларида йирик диққатга сазовор жойларга бепул кириш имконияти берилди. Чанша шаҳар округи туманларидан бирида уйда ўтирганларга 30 гигабайт мобил Интернет, 200 та электрон китоб ва бепул маскалар тарқатилди.

Хитой ҳукумати талабига кўра, уйга қайтмоқчи бўлганлар COVID-19’га топширган тести натижаси салбийлигини кўрсатиши ва 14 кунлик карантиндан ўтиши лозим.

Korrespondent.net

loading...