650 миллион сўмга сотилган 30 Z 777 ZZ авторақами қайта аукционга қўйилди

0

650 миллион сўмга сотилган «Z 777 ZZ» авторақами қайта аукционга қўйилди. Рақам нима учун қайта сотувга қўйилгани, рақамни сотиб олган шахс ҳақидаги маълумотлар очиқланмаган.

Авторақамга қуйилган дастлабки нарх 111500000 сўмни ташкил этмоқда. Аукцион бугун, 29 январь куни соат 15.06 да бошланган.

Аукционнинг якунланиш вақти сифатида 5 февраль санаси белгиланган.

darakchi.uz

loading...