Чирчиқдаги автосервис биносида ёнғин содир бўлди(видео)

0

Ижтимоий тармоқларда бугун, 29 январь куни Тошкент вилояти Чирчиқ туманидаги машиналарга хизмат кўрсатувчи бинода ёнғин келиб чиққани акс этган видео тарқалди.

Маълумотларга қараганда, ёнғин содир бўлган бино ичида машина бўлган ва у ҳам ёниб кетган.

Воқеа юзасидан тўлиқ тавсилотлар очиқланмаган.

loading...