«Мўътабар аёл» кўкрак нишони кимларга ва қачон берилади?

0

АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева соҳага оид саволларга жавоб берди:

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони кимларга ва қачон берилади?

🏵 «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббус кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланади.

⏳ 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида «Мўътабар аёл» кўкрак нишони тақдирланган аёлларга вазирлик раҳбарияти томонидан тантанали равишда топширилади. Мукофотланганларнинг рўйхати ОАВда эълон қилинади.

loading...