«Sevimli TV» яна бир турк сериалини эфирдан олиб ташлади

0

19 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган конференцияда баъзи телеканалларнинг трансляция тармоқларида чет эл фильмлари ва сериалларининг улуши юқори эканлиги танқид қилинганди.

«Sevimli TV» телеканали 29 январдан Туркиянинг «Қанотсиз қушлар» сериалини эфирга узатишни тўхтатди. Ушбу сериал 2019 йилнинг июнь ойидан буён намойиш этилаётганди. Сўнгги бир ярим йил ичида ўзбекистонлик телетомошабинлар сериалнинг 91 қисмини томоша қилишга муваффақ бўлишди.

Телеканал ходими сериалнинг тўхтатилишини «эшиттириш тармоғини янгилаш» билан изоҳлади.

Турк сериаллари ўзбек телеканаллари эфиридан олиб ташланган биринчи ҳолат эмас. «Пойтахт Aбдулҳамид» тарихий сериалининг ўтган йил ёзида эфирдан олиниши ҳам томошабинларнинг ғазабига сабаб бўлди. Aввалроқ, «Sevimli TV» телеканали Туркиянинг яна бир сериали – «Чуқур»ни ҳам эфирга беришни тўхтатган, буни зўравонлик саҳналари кўплиги билан изоҳлаганди.

loading...