Афв этилган аёл яна жирканч жиноят устида қўлга тушди.

0

Самарқанд вилояти. 2021 йил 29 январь куни 28 ёшли Шоира Н. ва 32 ёшли Нилуфар Р.лар “Мухлиса” исмли шахсга Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиш орқали моддий маблағ орттиришни таклиф қилганлар. Сўнг унга Истанбул шаҳрига бориш учун барча йўл кира ва бошқа харажатларини тўлаб беришларини ваъда қилиб, жиноий шериклари ҳозирги кунда Туркия давлатида яшовчи Наргиза Г., исмли шахснинг олдига “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қиливчи орган ходимлари томонидан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шоира Н., ва Нилуфар Р., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “е” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Дастлабки тергов давомида, фуқаро Шоира Н., муқаддам шу каби содир қилган хатти-ҳаракатлари туфайли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан судланиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, афв этилганлиги аниқланди.

 

Ҳозирда, мазкур фуқаролар муқаддам ушбу турдаги жиноятларни содир қилиб, юртдошларимизни чет элга шаҳвоний ниятларда юборган ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

loading...