Чегарадаги “Кумуш” операцияси чиппакка чиқди

0

Маълумки юртимизга фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин. Аммо ушбу маҳсулотларни мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган қўшни давлат фуқароси  А.Е.нинг қўл юклари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, қўл сумкаси ички чўнтагида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 25,5 миллион сўмлик оғирлиги 1018 грамм бўлган, 5 дона қуйма кумушлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона суриштируви ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

loading...