Украина мухолифати Зеленскийга импичмент жараёнини бошламоқчи

0

Украинанинг “Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун” партияси Владимир Зеленскийга импичмент жараёнини бошлашини маълум қилди.

Украинанинг “Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун” партияси бир қатор украин телеканалларини ёпиш қароридан кейин президент Владимир Зеленскийга импичмент жараёнини бошлайди. Бу ҳақда фракция ҳамраиси Вадим Рабинович маълум қилди.

“Яқин кунларда бизнинг кейинги қадамларимизни белгилаб берадиган партиянинг фавқулодда қурултойини ўтказамиз. Ёдда тутинг, сиз на партиямиз, на миллионлаб сайловчиларимиз оғзини ёпасиз… Сайловчилар ва мамлакат устидан кулган президент Зеленскийга импичмент жараёнини бошлаймиз”, – деди Рабинич Олий рададаги чиқиши давомида.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский ўз фармони билан Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг қатор украин телеканалларига қарши беш йил муддатга санкция жорий этиш қарорини амалга киритган эди. Хусусан, “112.Украина”,” NewsOne” ва “ZIK” телеканаллари тақиққа тушган. Ушбу каналларда кўпинча «Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун” партияси депутатлари чиқиш қилишган.

loading...