Бухоро шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бирида юз берган портлаш тўғрисида қўшимча маълумот берилди

0

Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасидаги 9 қаватли бинода юзага келган ҳаво газ аралашмаси оқибатидаги чақнаш тўғрисида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим қилди.

Бино «White Group Trading» МЧЖ томонидан (раҳбари Кароматов Жамшид Жалолович) 2019 йилда аҳоли томонидан қабул қилинган буюртма орқали қурилиши бошланган.

Лойиҳа бўйича 3 та подъездда жами 70 та хонадон қурилиши режалаштирилган. Қурилиш учун давлат томонидан кредит молиялаштирилмаган.

Чақнаш вақтида бино ичида 10 нафар қурувчи ва 3 нафар газпайвандловчи усталар бўлган.

Чақнаш сабаблари: газ пайвандлаш ишлари 3 ой олдин бошланган. 4 февраль куни монтаж тўлиқ тугатилиб, синовдан ўтказилган. Синовдан ўтказиш вақтида чақнаш содир бўлган хонадонда газ қувурининг тўсгичи (заглушка) бўлмаганлиги сабабли сизиб чиққан газ ҳаво билан аралашиб, чақнаш содир бўлган.

Жабрланганлар тўғрисида маълумот:

1. Ризоев Аҳад Тошевич,1982 й.т., Когон ш Бирдамлик кўчаси 1 уй, аҳволи оғир
2. Жўраева Феруза, Бухоро ш. Чорбакр кўчаси, аҳволи енгил
3. Ўринова Шахноза, 1981 й.т. Жондор тумани, аҳволи енгил
4. Розиқова Наргиза, 2000 й.т., Жондор тумани, аҳволи енгил
5. Жўраев Бехруз, 1999 й.т., Жондор тумани , аҳволи енгил
6. Маҳмудова Моҳинур, аҳволи  енгил

loading...