Кўнгил айниганда ёрдам берадиган усуллар

0

Ётманг. Ётганда ошқозон кислотаси қизилўнгач бўйлаб юриб, кўнгил айниши ва безовталик ҳиссини кучайтириши мумкин.

Совуқ компресс тайёрланг. Иситма кўнгил айниш билан кўтарилиши мумкин. Совуқ компрессни бўйнингизнинг орқа қисмига бир неча дақиқага қўйинг.

Чуқур нафас олинг. Айниқса, кўнгил айниш стресс ёки ташвиш туфайли юзага келган бўлса, бу жуда фойдали. Бурундан чуқур нафас олинг, нафасингизни уч сония ушлаб туринг ва секин чиқаринг.

Кўп суюқлик ичинг. Кун давомида озроқдан сув ичинг.

Мойчечак чойини ичинг. Мойчечак кўнгил айнишини тўхтатишда самарали восита. Шунингдек, у тинчлантиради ва ухлашга ёрдам беради.

Лимон ҳидланг. Агар кўнгил айниш қабзиятдан келиб чиқса, лимон шарбати қўшилган илиқ сув ичак фаолиятини меъёрлаштиришга ёрдам беради.

loading...