Андижонда юк машинаси 83 ёшли эркакни босиб кетди (видео )

0

Жорий йилнинг 5 февраль куни соат 14:30ларда, Андижон вилояти, Асака шаҳар, Беруний МФЙ, И.Бухорий кўчасидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 164-километрида ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган Д.Б. “МАН” русумли юк автомобилида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, 1938 йилда туғилган Ю.А.ни кўрмай қолиб, ҳаракатланиб юбориши оқибатида уриб юборган.

Натижада, пиёда, 83 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...