Ҳиндистонлик келин-куёв сув остида тўй қилишди (видео)

0

Ҳиндистонлик келин-куёв тўйларини 18 метр чуқурликдаги сув остида ўтказишга қарор қилишди.

Ченнайлик жуфтлик Ви Чиннадурай ва С. Света душанба куни эрталаб Ниланкарай соҳиллари яқинида турмуш қуришди.

«Тўй анъаналарга мувофиқ, фақат сув остида ўтказилди. Биз эрталабки хайрли вақтда сувга шўнғидик, гулчамбарлар алмашдик ва руҳонийимизнинг кўрсатмасига биноан эрталаб соат 7:30 гача талини боғладик», — деди куёв Чиннадурай.

Светанинг айтишича, тўйдан атиги бир ой олдин сувга шўнғиш машғулотларига қатнаган.

«Ёнимизда саккиз нафар ғаввос бўлишига қарамай, мен ҳам, ота-онам ҳам роса хавотирландик. Бу ниҳоятда ҳаяжонли лаҳзалар эди», — дейди у.

upi.com

loading...