Суриядан Қозоғистон фуқароларини қайтариш бўйича операция ўтказилди

0

Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда AҚШ ва бошқа халқаро шериклар кўмагида Суриядан Қозоғистон фуқароларининг бир гуруҳини қайтариш бўйича операция ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Гуруҳ таркибида 4 эркак, 1 аёл ва 7 бола, шу жумладан 2 та етим бола бор. Миллий қонунчиликка ва халқаро мажбуриятларга мувофиқ террористик фаолиятга алоқадор шахслар жавобгарликка тортилади. Етим болалар яқин қариндошларининг қарамоғига ўтказилади ва уларга давлат томонидан барча зарур ёрдам кўрсатилади. Aёл ва болалар реабилитация марказларига жўнатилади.

 

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев томонидан санкцияланган террористик фаолият зоналаридан фуқароларни қайтариш бўйича операция биринчи президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан бошланган «Жусан» операциясининг давоми бўлди.

loading...