АҚШ Киноактёрлари гильдияси ташкилотдан «қочиб кетгани» учун Трампни жазоламоқчи

0

АҚШ Киноактёрлари гильдияси (SAG-AFTRA) Дональд Трамп ташкилотни тарк этганига қарамай, уни «жазолаши» мумкин. Бу ҳақда ассоциация президенти, актриса Габриель Картерисга асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Американинг собиқ президенти гильдия қонунларининг эҳтимолий бузилишига бағишланган интизомий суд мажлисидан бир кун олдин «қочиб кетган». Картериснинг фикрича, Трамп процедурани четлаб ўтишни хоҳлаган. Натижада, гильдия раҳбарияти собиқ президент ташкилотга қайта аъзо бўлишига йўл қўймайдиган қўшимча чораларни кўришга қарор қилди.

loading...